Байрамлар – диннинг бир қисмидир

Share

Ей Аллоҳнинг бандалари, сизга эслатиб ўтаманки, байрамлар диннинг ажралмас қисми бўлиб, инсоннинг диний мансублигига ишора қилади, шунинг учун Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага кўчиб ўтганида ва у ердаги одамлар иккита байрамни нишонлаётганини кўрганида (Навруз ва Маҳражан), у бу кунлар ҳақида сўради. Унга бу кунларни биз нишонлаймиз ва унда қувонамиз дейишди. Сўнгра у уларга деди: «Аллоҳ сизлар учун бу кунларингизни иккита яхши кунга алмаштирди: Ийд ул-Фитр ва Ийд ул-Адҳа.»[1]

Шу сабабдан, Яратувчи ва Қудратли булган Зот томонидан сиз учун белгилаган байрамлардан бошқа байрамларни нишонлаш тақиқланган. Уларда табриклаш мумкун эмас, уларда қатнашиш мумкун эмас, уларни нишонлаш мумкун эмас .

مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

«Ким бир кавмга ўзини ўхшатса, ўшалардандир.»[2]

_

1] Анас ибн Молик (розияллоху анху) хабар беради: «Пайғамбар Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келганида, унинг аҳолисида [ансорларда] икки байрам бор эди [Навруз ва Маҳражан] ва у кунларда улар давомли ўйнар эди. У суради: «Бу қандай кунлар?» Улар жавоб беришди: «Бу жохилият даврида уйнаб кулиб нишонлаган кунларимиздан.” Унда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деди : «Дарҳақиқат, Аллоҳ сизлар учун уларданда яхшироқ иккита (байрам кунига) алмаштирди: қурбонлик куни [Ийд Ал-Адҳа] ва ифторлик куни [Ийд Ал-Фитр].»

Ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган (1134). Шайх Ал-Албоний саҳиҳ хадис деди. Бу ҳадиснинг исноди Муслим шартларига кўра саҳиҳ, ва ал-Хоким буни тасдиқлади, Ал-Заҳабий хам рози болди. Саҳиҳ Абу Доуд (4/297).

2] Абу Довуд. Ас-Сунан, ҳадис №4031. Шайх Ал-Албоний ҳадиснинг саҳихлигини «Ируа-у-л-галил» да тасдиқлади (ж.5, б.109)