Ей Аллоҳнинг содиқ бандалари! Дарҳақиқат, Аллоҳ қилган ва ўрнатган ҳар бир нарсада буюк, чексиз донолик бор. Ва Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) ўзининг донолиги билан яратилганлардан ниманидир танлайди, унга махсус фазилатлар ва махсус устунлик беради. Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) айтади:
وَرَبُّكَ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَيَخْتَار
«Ва Раббингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур».
Қуръон, «Касас» сураси, 28:68.
Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) одамларни, замонларни ва жойларни танлайди.
Аллоҳнинг танланган ижодларидан бири бу биз ҳозир сиз билан бўлган ой – бу Шаъбон ойидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ойнинг кўп қисмини рўза тутган ва кўпчилик бу ойни эътиборсиз қолдираётганини ишора қилар эди. Икки Саҳиҳда ҳам Оиша (Аллоҳ ундан рози бўлсин) айтгани ҳақида хабар берилган:
فَمَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَكْمَلَ صِيَامَ شَهْرٍ إِلاَّ رَمَضَانَ، وَمَا رَأَيْتُهُ أَكْثَرَ صِيَامًا مِنْهُ فِي شَعْبَانَ
«Мен Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) Рамазондан ташқари бирор ой тўлиқ рўза тутганини кўрмадим, Ва мен хеч қайси ойда Шаъбон ойидек кўп рўза тутганини кўрмадим»
«Ҳадис ал-Бухорий (1969) ва Муслим (1156) томонидан ривоят қилинган.
Ва сахих ҳадисда ривоят қилинишича, бир куни Усома ибн Зайд (Аллох ундан рози болсин) Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва салламдан) сўради: «Ей Расулуллоҳ, мен сизни ҳеч бир ойда Шаъбон ойидек кўп рўза тутганингизни кўрмадим». Ва кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга жавоб бердилар:
ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ، وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الْأَعْمَالُ لِرَبِّ الْعَالَمِينَ؛ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِي وَأَنَا صَائِم
«Бу Ражаб ва Рамазон ўртасидаги ой, кўп одамлар буни эътиборсиз қолдирадилар. Бу ой амаллари оламларнинг Раббисига кўтарилади, ва мени амалларим кўтарилганда рўзадор холда бўлишни хоҳлайман.»
«Ҳадисни Ан-Насай (2357), Ахмад (21753) ривоят қилган. «Силсиля Ас-Саҳиҳа» (1898)
Ушбу ҳадисда амалларимизнинг Аллоҳга (Субхануху уа ТаъАла) кўтарилиши каби нарсалар ҳақида хабар берилган. Амаллар Қудратли Раббимизга кўтарилади ва тақдим этилади.
Амалларнинг кўтарилиши хар кунлик, хар ҳафталик ва хар йиллик бўлиши мумкин. Хар кунлик амалларнинг кўтарилиши бомдод намози (фаджр) ва шом намозидан олдин (аср) пайтида, фаришталар бир-бирининг ўрнини босганда ва шу намозлар пайтида бизни тарк этган фаришталар, Аллоҳнинг (Субхануху уа ТаъАла) ёнига кўтарилиб, амалларимизни Унга тақдим этади. Бу кунлик амалларни тақдимоти. Ва ҳафталик даражасида амаллар тақдимоти бор: душанба ва пайшанба кунлари, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берганидек. Ва бир йил ичида Аллоҳга (Субхануху уа ТаъАла) кутариладиган амаллар бор, ва бу Шаъбон ойида содир бўлади, ва буни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берган. У шундай дейди:
«Бу ой (Шаъбон) Ражаб ва Рамазон ўртасида, кўп одамлар буни эътиборсиз қолдирадилар.»
Ва шуни эътиборсиз қолдирадиган сабаблар: одамлар Ражаб ҳақида билишади ва одамлар Шаъбондан кейн келадиган Рамазон ҳақида билишади.
Ражаб кўпчиликка Аллоҳнинг ҳаром ва муқаддас ойларидан бири сифатида танилган, то Қиёмат кунигача муқаддас ва ҳаром бўлиб қолади, буни Аллоҳ ўз китобида белгилаб қўйган, хатто жаҳолат даврида ҳам (жоҳилияда), Исломдан олдин ҳам араблар бу ойга ҳурмат билан муносабатда бўлишган ва мусулмонлар Ражаб ойини янада ҳурмат қилишлари керак. Рамазон – бу Аллоҳни хотирлаш ойи, ибодат ойи, рўза ойи, бу Қуръони Карим туширилган ой. Ва бу икки машҳур ой орасида Шаъбон ойи , ва кўпчилик томонидан эътиборсиз бўлиб коладигон ой. Ва Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буни курсатиб ва кейин деди:
«Бу ойда амаллар оламларнинг Роббисига кўтарилади, ва мени амалларим кўтарилган пайда мен рўзадор холда бўлишни истайман.»
Нима учун рўза?! Нима учун Пайғамбар (саллолоху алейхи ва саллам) ўз амалларини Аллоҳга тақдим этишни бундай ибодат билан боғлаган? Чунки мўмин ҳақиқатан ҳам рўза тутганда, нафақат органлар, балки калб ҳам рўза тутганда, одамнинг тафаккури ва фикрлари рўза тутганда, одам ҳамма гуноҳлардан узоқлашганда, руҳи махсус ҳолатда бўлади, айниқса юксак, пок, олижаноб ҳолатда бўлади. Бу рўза пайтида руҳ Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) билан махсус алоқага ега, чунки инсон дунёвий лаззатлардан, эҳтиросларнинг юришига ва томирларидан ўтишига сабаб бўладиган завқлардан воз кечади. У буни Аллоҳга (Субхануху уа ТаъАла) яқинлашиш учун қилади. Ва шунинг учун Пайғамбар (салаллоху алейхи ва саллам) ўз амалларини тақдим этиш пайтида, у рўза тутган холда бўлишни хоҳлади. Мана каранг, у одамларнинг енг яхшиси – инсоният фахрланадиган энг мукаммал, энг тўлиқ ва гўзал амалларга эга. Ва шунда хам, амалларини мукаммаллигига қарамай, у рўза тутган пайтида, амаллари оламларнинг Раббийсига тақдим этилишини хоҳлайди.
Ей Аллоҳнинг бандалари, биз билан сизлар нима дейишимиз керак?! Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) амалларига нисбатан қилган бизни амалларимиз, бепоён саҳродаги қум донасидек, бир томчи сувдек ёки ундан хам камроқ, денгизга нисбатан. Амалларимизни тақдим этиш пайтида рўза тутган холда бўлишимиз учун буни янада кўпроқ қилишимиз керак эмасми?!
Шаъбон ойининг 15-куни билан боғлиқ бидъатлар.
Ей Аллоҳнинг бандалари! Кейинги жуда муҳим савол. Мусулмон киши Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) йўл-йўриқларидан бирор нарса ҳақида эшитса, унинг суннатини эшитса, юрагида бунга истак пайдо бўлади. Мўмин киши бу ишларни Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) мамнуниятини ва мукофотини олиш учун қилишни хоҳлайди . Агар биз қўшимча ибодатлар ҳақида гапирадиган бўлсак ҳам, мусулмон уларни қилишни хоҳлайди. Ҳа, у ҳар доим ҳам у ёки бу сабабларга кўра муваффақиятга эриша олмайди. Агар ухшамаса , унда гуноҳ йўқ, лекин у қўшимча ибодатлар учун бу катта мукофотни йўқотади.
Аммо қайғу ва бутун муаммо нимада?! Инсоннинг қалби Суннатдан юз ўгирса, қалби суннатни севмаса, суннатга этиборсиз бўлса ва буларни ўрнига бидъат билан мактанчоглик килиб, баъзи бир динга киритилган янгиликларни (бидъатларни), бу ишлар учун Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам, Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларини амалда ҳам исбот болмаган, бунинг учун шариатда асос йўқ. Шундай ҳолатда бўлганлар бу ҳақда ўйласин, чунки унинг устидан жиддий таҳдид пайдо бўлади. У суннатга совуққонлик билан муносабат қилади, лекин у баъзи бидъатларни ушлаб олади ва амал килади.
Ушбу янгиликлардан бири Шаъбон ойида қилинган бидъатлардир, яъни Шаъбоннинг ўрталарида – Шаъбоннинг 15-кечасида. Баъзи одамлар бу кечани «бароат кечаси» деб аташади. Одамлар бу кеча бир-бирларини табриклайдилар, интернетда бир-бирларига мактублар юборади, ва бу кечада турли хил ибодатларни қиладилар, бу уларни Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) яқинлаштиради деб уйлайди . Лекин, аслида, Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) енг соф шариатида бу амалларга ҳеч қандай исбот йўқ.
Шайх Ибн Баз (Аллоҳ уни раҳматига олсин) давримизнинг машҳур, атоқли олими шундай деган: «Одамлар ихтиро қилган янгиликлардан бири бу Шаъбоннинг уртасидаги кечани нишонлаш, махсус ибодатларга бағишлаб, ундан кейинги кунни рўза тутиш учун ажратишдир. Кўпгина олимлар таъкидлаганидек, бароат кечасининг маълум бир махсус ибодатига оид ушбу мавзу бўйича барча ҳадислар тукима хадислар. Аксарият олимлар (ижмо) Шаъбоннинг ўртасидаги кечани нишонлаш бидъат эканлигига қўшиладилар, чунки бу нарса мусулмонлар орасида фақатгина саҳобалар (Аллоҳ улардан рози булсин) даври тугаганидан кейин пайдо бўлган. Ҳақиқатни истаган кишига, шунчаки Аллоҳ (Субхану уа Та’Ала) сўзларини эсласа бас :
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا
« Бугун сизларга динингизни комил қилдим, не’матимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим «
(Куръон «Моида» сураси, 5:3)
Бўлди! Ислом тўлиқ! У ерда энди ҳеч нарса қўшиб бўлмайди! Камайтирилмайди ва қўшилмайди! Унга киритилганлар барчаси янгиликдир (бидъат).
Ва энди одамларнинг аҳволига, ватандошларининг аҳволига, атрофдаликларни аҳволига қаранг. Уларнинг аксарияти бу кечада ҳеч қандай асосга эга бўлмаган турли хил ҳаракатлар қилишади. Бунга Қуръонда ва Суннатда, саҳобалар амалиётида бирон бир далил борми?! Бунга ҳеч қандай дадил йўқ! Ва бу катта бахтсизлик! Бу катта қайғу! Янгилик (бидъа), динни бузишлик бу катта офат, бу қайғу ва бахтсизлик эканлигини ҳамма ҳам тушунмайди. Лекин бу аслида шундай.
Ей Аллоҳнинг бандалари, мен бу хутбадан кейин ҳамма бир нарсани еслаб қолишини истайман: бу кечада – Шаъбонинг ўрта кечасида – Аллоҳга алоҳида ибодат қилиш, махсус намозлар ва ундан кейин – махсус рўзалар йўқдир. Бу кеча ибодати бошқа кечалардан фарқ қилмайди. Сиз сўрайсиз: «Нега?» Чунки бу нарса учун Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам, саҳобаларнинг амалиётида ҳам ҳеч қандай далил йўқ. Ибодатда бу кечани Шаъбоннинг бошқа кечаларидан ҳеч қандай ажиралмаслиги керак.
Ей Аллоҳнинг бандалари, келинглар, бу кечага киритилган бидъатларни кўрсатайлик. Мен ўз қулоқларим билан ешитганман ва масжидлардаги баъзи ўқитувчилар буни айтмоқдалар: Шаъбоннинг ўртасидаги кечада, одамларнинг ҳаёти ёки озиқ-овқат (ризк), бир йил давомида буюрилган тақдирлар олдиндан белгиланган кечадир ва ҳоказо. Ва улар оят ҳақида айтадилар:.
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ
فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيم
« Биз уни бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат Биз (инсонларни ушбу Қур’он билан охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлдик. У (кеча) да барча пухта-аниқ иш (лар) айрилур (белгиланур).»
Қуръон, «Духон» Сураси, 44: 3-4.
Бу Одамлар айтябтики, бу оятда гап Шаъбоннинг ўртасидаги кеча ҳақида, бу кечада тақдирнинг ёзилиши, озиқ-овқат (ризқ), инсон учун бир йил умр кўриш борлигини айтишади. Бу катта хато! Буни ибн Касир (Аллоҳ уни раҳматига олсин) тафсирида кўрсатади: «Кимки бу Шаъбоннинг ўртасидаги кеча деганлар жуда адашдилар. Бу катта хатодир, чунки Қуръон нозил қилинган ва йил давомида одамларнинг тақдири белгиланидиган кеча, бу Қадр кечаси (Лайлатул–қодр) Рамазон ойида содир бўлишини кўрсатади.» Ва Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) айтади:
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ
«Рамазон ойидирки, бу ойда Қуръон нозил қилинган.»
Қуръон, «Бакара» сураси, 2:185
Ей Аллоҳнинг бандалари! Ушбу Шаъбоннинг уртасидаги кечада янгилик киритиб, бу вақтда баъзи одамлар бошқа кечаларда қилмаган ишларини қилишлари, яъни масжидларга йиғилишлари, бу кечани нишонлашлари, узоқ вақт намоз ўқишлари, тун бўйи ухламай, зикр қилиб ва Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) илтижолар билан (дуо) мурожаат қилишади. Буларнинг барчаси бўлмаган гап! Бу кечани бошқалардан ажратиб турадиган махсус ибодат йўқ, чунки бу ҳақда ишончли хабарлар йўқ, демак у рад этилган. Бу дегани, барчаси беҳуда. Тасаввур қилинг, одам беҳуда ҳаракат қилади, азоб чекади. Сиз сўрайсиз: «нега беҳуда?» Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтган:
مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَد
«Ким биз кўрсатмаган ишни қилса, у рад етилади.»Ҳадис ал-Бухорий (2697) ва Муслим(1718) томонидан ривоят қилинган.
Шаъбон ўртасида рўза тутишга келсак, кўп одамлар рўза тутишади ва бу кунда рўза тутишнинг Аллоҳдан алоҳида мукофоти бор, дейишади. Бу ҳақиқат емас! Бунинг учун ҳеч қандай исбот йўқ! Рўза учун Шаъбоннинг ўртасини алоҳида таъкидлаш ҳам янгиликдир (бидъат). Агар бирор киши ҳар доим рўза тутса, масалан, душанба ва пайшанба кунлари ёки ойнинг ўрталарида уч кун (тўлин ойнинг 13, 14, 15-куни), яъни бу унинг одатий рўзасидир, унга гуноҳ йўқ, ҳатто унинг одатий рўзаси Шаъбоннинг ўртасига тушса хам. Агарда Шаъбоннинг ўртасида рўза тутиш алоҳида еканлигини ҳисобга олиб, одам ушбу кунни алоҳида ажратса, унда гуноҳ деб айтиш мумкин.
Кимдир ҳадис борлигини айтади: «Шаъбон кечасида ибодат қилинг, Шаъбон куни кундузи рўза тутинг.» Бу хадисни Али (Аллоҳ ундан рози бўлсин) дан ривоят қилинган дейилган, бу тўкима ҳадис . Бу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салламга) қарши қилинган ва ўрнатилган ёлғондир. У буни айтмаган. Бу тўкима ҳадис!
Яна бир янгилик шундаки, одамлар бу кечада махсус овқат тайёрлайдилар ва уни қандайдир махсус мукофот бор деб ўйлаб тарқатадилар. Бу ҳам ўйлаб топилган!
Ей Аллоҳнинг бандалари! Ҳар бир мусулмон, агар у ҳақиқий мусулмон бўлса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) суннатларига риоя қилишлари керак. Уни суннатига интилиши керак ва барча янгиликлардан юз ўгириши керак. Барча бидиъатларни қолдиринг, канчалик бу амалларни безатса ҳам, улар учун катта мукофот борлигини айтса хам. Уларни тарк этинг, чунки бу Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) томонидан қабул қилинмайди. Шунинг учун биз ҳар бир жумъада, ҳар бир ваъз пайтида (хутба) пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар бир ваъзида айтганларини гапирамиз ёки гапиришга ҳаракат қиламиз:
إِنَّ خَيْرَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللَّهِ وَخَيْرَ الْهَدْيِ هَدْيُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَشَرُّ الْأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا وَكُلُّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالٌ وَكُلُّ ضَلَالَةٍ فِي النَّار
«Дархақиқат, енг тўғри сўз Аллоҳнинг китобидир ва енг яхши йўл Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) йўлидир. Ва енг ёмони, диндаги янгиликлар, ва диндаги ҳар бир янгилик- бу бидъат, ва ҳар бир бидъат – бу залолат, ва ҳар бир залолат дўзах ўтига олиб келади.»
Биз Аллоҳ (Субхануху уа ТаъАла) бизни Расул (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) суннатларига йўналтиришини сўраймиз, сизни, мени ва авлодларимизни диндаги барча янгилик ва бидъатлардан ҳимоя қилишини сураймиз. Хақиқатдан, У дуоларни кабул килувчи.
Yangi sharhlar